Москвада 300 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди (видео)

Олам

image

Россия пойтахти Москвада профилактик тадбир доирасида қарийб 300 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 5 август куни Россия Гвардияси хабар берди. 

“Махсус тадбир давомида пойтахт марказидаги ҳостелда яшаётган 400 нафар хорижлик фуқароларнинг миграция карталари, паспортлари ва меҳнат патентлари текширилди”, дейилади хабарда.

Текширув жараёнида Миграция қонунчилигини бузишда гумон қилинаётган 300 фуқаро Москвадаги “Авангард” махсус бўлинмаси ОМОН кўмагида Тергов қўмитаси ходимлари томонидан полиция бўлимига олиб кетилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида Санкт-Петербургнинг Адмиралтейский туманидаги собиқ “Қизил учбурчак” заводи ҳудудида ҳам рейд ўтказилиб, хорижлик ишчиларнинг ҳужжатлари текширилган. Умумий ҳисобда 200 мигрант текширувдан ўтказилиб, улардан 15 нафари қўлга олинган ва полицияга топширилган. Уларни мамлакатдан чиқариб юбориш режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг март ойида эса Санкт-Петербург иқтисодий полицияси шаҳардаги “қорабозор”ларда ўтказган рейд чоғида 150 нафардан ортиқ курьер-мигрантни аниқлаган. Полиция маълумотига кўра, уларнинг қарийб учдан бири миграция қонунларини бузган ҳолда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат думасидаги “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” (“Справедливая Россия – За правду”) фракцияси депутатлари оғир жиноятлар бўйича судланган мигрантларга Россияга киришни умрбодга тақиқловчи қонун лойиҳасини парламентга тақдим этиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант Москва ОМОН

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг