Москва вилоятида оммавий жанжал юз берди (видео)

Олам

image

Россиянинг Москва вилоятидаги Домодедово шаҳрида оммавий муштлашув юз берди. Жанжалда бир неча ўн киши иштирок этган. Бу ҳақда Ura.ru сайти хабар берди.

Хабарга кўра, жанжал Домодедовонинг Гагарин кўчасида бошланган. Келиб чиқиши бошқа миллатлардан бўлган 50 га яқин одам 15 нафар маҳаллий аҳолини калтаклаган. Аммо жанжалда жами 20 киши иштирок этган дегувчи гувоҳлар ҳам топилмоқда. Шунингдек, жанжал вақтида тўппончадан ўт очилгани ҳам айтилди.

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Полиция оммавий жанжал факти бўйича текширув бошлаган. Жанжал иштирокчиларининг шахсини аниқлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

684

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг