Москва теракти: Икки мансабдорга ҳам жиноий иш очилди
Олам
−
08 Апрель
13070Россия Тергов қўмитаси Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл"да содир этилган теракт бўйича икки мансабдорга жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахс ва концерт залининг ўт ўчириш бўлими бошлиғи масъулиятсизлик моддаси бўйича суд қилинади. Иккаласи ҳам яшаш жойини тарк этмаслик тўғрисида мажбурият хати ёзиб берган.
Нашр манбасига кўра, уларнинг исми ошкор қилинмаган бўлиб, масъуллар айнан нимада айбланаётгани ҳам очиқланмаган.
"Иш "Крокус"да ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу эса террорчилар концерт залига ўт қўйганидан кейин вазиятни янада оғирлаштирган", деб ёзади ТАСС.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь