Москва шаҳрида карантин чекловлари ёзгача узайтирилди
Олам
−
07 Май 2020 8316 1 дақиқа
Москвада янги коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чекловлар 31 майгача узайтирилди. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин ўзининг шахсий веб-сайтидаги блогида маълум қилди.
Унга кўра, март ойи охиридан бошлаб қабул қилинган баъзи чоралар 12 майдан бошлаб бекор қилинади, шу жумладан саноат ва қурилиш компаниялари фаолиятини қайта тиклайди. Аммо Собяниннинг қўшимча қилишича, спорт иншоотлари, ресторанлар ва театрлар очишга ҳали эрта.
Москва — бу Россиядаги коронавирус инқирозининг марказидир, мамлакатда қайд этилган 177 160 ҳолатдан 92 676 нафари ушбу шаҳарга тегишли. Лекин Собянин пойтахтдаги беморлар сони 300 мингга яқин эканлигини таъкидлаган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан боғлиқ 177 160 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 23 803 нафари соғайган, 1 625 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 151 732 кишини ташкил қилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025