Москва Минскка ёрдам тугул, маслаҳат ҳам бермайди

Олам

image

Россия айни вақтда Беларусдан бўлаётган вазиятга бошқалар қатори томошабин бўлиб қолаверади. 

Ҳар қандай маслаҳат – бу бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга уринишдир, буни Москва қилмаган ва қилмайди ҳам. Бу ҳақда Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков Беларусдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ вазиятда Президент Александр Лукашенкога маслаҳат беришдан бош тортган ҳолда айтиб ўтди.

“Биз аввалгидек ушбу воқеаларга аралашмоқчи эмасмиз ва ҳеч ким бу воқеаларга аралашмаслиги керак деб ҳисоблаймиз”, дейди Россия Федерацияси Президенти матбуот хизматининг раҳбари Песков.

Маълумот ўрнида, кеча, 25 октярбда Беларусда “халқ ультиматум муддати” тугаб, кенг кўламли намойишлар бошланган эди

Беларусь Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, намойишларда қатнашган 523 киши ҳибсга олинган ва 352 киши судгача вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига жойлаштирилган.

Фаррух Муродқулов 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг