Москва метросидаги Зеленскийнинг қиёфадоши ўзбек экан

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Москва метросида олинган сурат тарқалди. Унда Украина Президенти Владимир Зеленскийга жудаям ўхшаб кетадиган киши акс этган.

Сурати тарқалган одам Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Унинг исм-фамилияси Умида Исабоев. Айни пайтда у Москвада ишлайди.

“Мен Ўзбекистонданман, Москвада автосервисда ишлайман. Шерикларим мен [Зеленскийга] ўхшашимни айтишганди. Мен дастлаб ишонмадим, кейин видеони кўрдим”, деди Умид.

Умид авваллари Зеленский кимлигини билмаган. Унга дўстлари Владимир Зеленский Президент бўлишидан аввал айтишган.

“Аввал Зеленский кимлигини билмасдим. 2017 йилда дўстларим шундай кулгу устаси борлиги ва мен унга ўхшашимни айтишган. У Президент бўлганда мен уни билардим”, дейди Умид.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг