Молия ва Фискал институти битирувчиларига қайси олий таълим дипломи берилади?

Жамият

image

Тошкент молия институти ва Фискал институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Иқтисодиёт университетида давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига университет дипломи берилади.

Президент  томонидан имзоланган "Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети (унга Тошкент молия институти ва Фискал институтни қўшиб олиш йўли билан) қайта ташкил этилди.

"Таълим–фан–инновация–рақамлаштириш" экотизимини ва соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини самарали йўлга қўйиш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Бунда университет иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда методик таъминот бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетда 2024/2025 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Тўлқин Тешабоев Зокирович Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ректори этиб тайинланганди.

Абдуллаев Азизбек


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент молия институти Фискал институти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар