Молдованинг собиқ Президенти давлатга хиёнатда айбланмоқда
Олам
−
24 Май 2022
3887Молдованинг собиқ Президенти Игорь Додон давлатга хиёнатда гумон қилиниб, уйида титувлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси хабар берган.
Қайд этилишича, Додоннинг Кишинёвдаги уйида, шунингдек унга тегишли бўлган бошқа кўчмас мулк объектларида тинтувлар ўтказилмоқда.
Молдова прокуратураси вакиллари Коррупцияга қарши миллий марказ ҳамда Ахборот ва хавфсизлик хизмати билан биргаликда пассив коррупция, ноқонуний бойиш, давлатга хиёнат қилиш ва жиноий ташкилот томонидан Социалистик партияни молиялаштириш ҳолатлари бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.
Президент, шунингдек электр энергиясини импорт қилишнинг коррупцион схемалари орқали 12 миллион долларни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, Додон 2020 йилдаги Президентлик сайловларида мағлуб бўлганидан сўнг, Молдова парламенти депутати бўлган. Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Молдова парламенти Додонни депутатлик мандатидан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилган ва шу тариқа унинг илтимосини қаноатлантирган эди.
LiveБарчаси