Молдова парламенти мамлакатнинг МДҲдан чиқишини тасдиқлади

Олам

image

Молдова парламенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) билан асосий битимларни денонсация қилиш (бекор қилиш) учун овоз берди, бу эса мамлакатнинг ташкилот таркибидан чиқишига йўл очади. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

Қайд этилишича, тегишли қонунни қабул қилиш учун 101 нафар депутатдан 60 нафари овоз берган. Коммунистлар ва Социалистлар партияси депутатлари бунга қарши чиққан. Уларнинг фикрича, Молдованинг МДҲдан чиқиши мамлакат иқтисодиёти учун “ҳалокатли оқибатларга” олиб келади.

Келгусида қабул қилинган қонунларни Молдова Президенти имзолаши керак. Шундан сўнг ТИВ барча ҳужжатларни МДҲ Ижроия қўмитасига юборади. Мамлакат ушбу ҳужжатлар топширилгандан 12 ой ўтгач ташкилотни бутунлай тарк этади.

Молдова расмийлари МДҲдан чиқиш режасини илк бор 2023 йил декабрида, Россия Президенти Владимир Путин Молдованинг МДҲдаги иштироки “катта аҳамиятга эга эмас” ва “қандай хоҳлашса, шундай қилишсин” деганидан сўнг маълум қилган.

Маълумот учун, аввалги йилларда Грузия (2008 йилда) ва Украина (2018 йилда) МДҲ таркибидан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши 2026 йил 9 октябрь куни Каспий денгизи бўйидаги Туркманбоши шаҳрида йиғилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Молдова Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг