Молдова хорижий ҳарбий ёрдамни қабул қилишга тайёр
Олам
−
24 Май 2022
7108Молдова Миллий армиясининг жанговарлик салоҳиятини ошириш учун хорижий ҳарбий ёрдамни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси, ҳукмрон "Ҳаракат ва бирдамлик" партияси раҳбари Игорь Гросс “Prime” телеканалига берган интервьюсида Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг республикага қурол етказиб бериш имконияти ҳақидаги баёнотига изоҳ бериш асносида айтиб ўтди.
“Бизда қандай вазиятда эканимизни тушунадиган ишончли ҳамкорларимиз бор. Биз уларга мурожаат қиламиз. Ҳаммаси қонун ва амалдаги халқаро шартномалар доирасида бўлади. Бизнинг Қуролли Кучларимиз биз кўриб турган таҳдидларга қарши туриш учун инвестицияларга муҳтож”, дейди Гросс.
Парламент раҳбари Молдова армиясига ўнлаб йиллар давомида сармоя киритмаганига ҳам тўхталиб ўтган. Унинг эслашича, Молдова аввалроқ “тинчлик ва ҳамкорлик йўлида”дастури доирасида АҚШ ва НАТОдан ҳарбий ёрдам олган.
“Биз шай ҳолатдаги чегара полицияси, армия ва мониторинг тизимига эга бўлишимиз керак. Ва биз буни амалга оширамиз. Буни қачон ва ким билан қилишимиз зарур ёрдамнинг таҳлилини тақдим этадиган Мудофаа вазирлигига боғлиқ бўлиб”, деган Гросс.
Ўтган ҳафта Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари "The daily Telegraph" газетасига берган интервьюсида НАТО иттифоқчилари нафақат Украинани, балки Молдовани ҳам иттифоқ стандартларига мувофиқ қуроллантириш масаласини кўриб чиқаётганини айтганди. Молдовага Россия томонидан бўладиган эҳтимолий таҳдид шундай чора кўришга ундаётгани ҳақидаги саволга вазир қатъий ижобий жавоб берган.
Машҳура Жўраева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь