Модрич “Реал” ва “Ман Сити”нинг ЕЧЛ финалига чиқиш имкониятларини баҳолади
Спорт
−
10 Май 2023
5633Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки баҳси якунига етди. Мадриднинг “Реал” клуби ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ўйин якунлангач, мезбонларнинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич учрашуви ҳақида фикр билдирди.
“Танаффусда айрим жиҳатларга эътибор қаратишимиз керак эди. Мураббий биздан тўпга кўпроқ эгалик қилишни ва ташаббусни қўлга олишимизни сўради. Шунинг учун биз Камавингадан майдон марказига ўтишини сўрадик. Яхшироқ натижага лойиқ эдик. Бироқ иккинчи ўйинга ҳам худди шундай ишонч ва меҳмонда ғалаба қозониш учун оптимистик муносабат билан ёндашамиз. Жамоаларнинг ҳеч бири устунликка эриша олмади деб, ўйлайман. Дастлабки ўйинда ҳеч нарса ҳал бўлмаслигини билардик”, дейди Модрич.
“Реал” ва “Ман Сити” ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг жавоб учрашуви 17 май куни бўлиб ўтади. 11 майга ўтар кечаси ярим финалнинг яна бир ўйини бўлиб ўтади. “Сан-Сиро”да “Милан” ва “Интер” жамоалари куч синашади.
LiveБарчаси
26 Ноябрь