Модрич “Реал”да қоладиган бўлди

Спорт

image

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Мадриднинг “Реал” клуби билан шартномасини 2021 йилгача узайтиради.

Маълум бўлишича, 33 ёшли футболчи мадридликлар раҳбарияти билан бу борада келишиб олди. Модричнинг “Реал” билан тузадиган шартномасининг молиявий бандлари ошкор этилмади.

Олдинроқ “Реал” бош мураббийи ўзининг келгуси мавсум учун режаларида у борлиги ва Модрич ҳам Зиданга клубда фаолиятини якунлашини хоҳлашини айтиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Лука Модрич

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг