Модрич Мессининг мундиалдаги ўйинига фикр билдирди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Хорватия терма жамоаси ва "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Лионель Мессининг чемпионатдаги ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда "Yevro Futbol" нашри хабар берди.

"Мен Мессини жамоа ғалабаси билан табрикладим. Унга кейинги ўйинда омад тиладим. У ҳақида фикрим, Месси ўзининг қойилмақом ўйини билан турнирларни ажойиб ўтказади", дейди 37 ёшли футболчи Модрич.

Таъкидлаш жоиз, Аргентина терма жамоаси Хорватияни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионати финалига чиқди. Гол муаллифлари Лионель Месси ва дубл қайд этган “Манчестер Сити” ҳужумчиси Жулиан Алварес бўлди.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

685

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг