Моди Путиннинг таклифини рад этди

Олам

image

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 9 май куни Москвага келишдан бош тортди. Модининг Россия Президенти Владимир Путиннинг Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш таклифини қабул қилмагани ҳақида кеча, 30 апрель куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Моди апрель ойи бошида расмий таклиф олган, аммо у Москвага “келмайди”.

“Ҳиндистон вакили бўлади, лекин энг юқори даражада эмас”, деди Песков Ҳиндистон Бош вазирининг таклифни рад этиш сабабини очиқламаган ҳолда.

Кремль матбуот котиби, шунингдек, Ғалаба парадида Хитой Раиси Си Цзиньпин ҳам иштирок этишини айтди.

“Унинг Москвага ташрифи жуда катта аҳамиятга эга ва унга тайёрланмоқда”, деди Песков.

“The Moscow Times”нинг ёзишича, 9 май куни Москвага 20 та давлат раҳбарлари, жумладан, Бразилия Президенти Луиз Инасиу Лула да Силва, Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Сербия Президенти Александр Вучич, Венесуэла раҳбари Николас Мадуро, Куба Президенти Мигель Диас-Канел ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух бориши кутилмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, Шимолий Корея ҳарбийлари ҳам парадда илк бор иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган тантаналарда қатнашиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Ҳиндистон парад Нарендра Моди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг