Моди Путинга Украина бўйича “насиҳат” қилди

Олам

image

Бугун, 16 декабрь куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Украина атрофидаги вазият юзасидан мулоқот ва музокаралар ўтказишга чақирди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумати раҳбари девонининг расмий сайтида хабар берилди. 

“Украинада давом этаётган можаро контекстида Бош вазир ўзининг мулоқот ва дипломатияга бўлган чақириғини ягона йўл сифатида таъкидлади”, дейилади баёнотда. 

Ҳиндистон Бош вазири девонининг таъкидлашича, ШҲТ саммити доирасида Самарқанддаги учрашуви чоғида икки давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг бир қанча жиҳатларини, жумладан, энергетика, савдо ва сармоявий ҳамкорлик, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа муҳим йўналишларни кўриб чиққан. 

“Бош вазир [Нарендра Моди] [Россия] Президенти Путинга Ҳиндистоннинг G20 раислиги ҳақида маълумот бериб, унинг асосий устуворликларини таъкидлаган. У, шунингдек, Ҳиндистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислиги даврида икки давлат ҳамкорлик қилишига умид билдирди. Раҳбарлар бир-бири билан мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар”, дейилади Ҳиндистон Бош вазирининг идораси баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

577

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг