Мобил телефонга тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун ҳам жарима қўлланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид амалдаги тартибга ўзгариш киритилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Илгари фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.

Фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

қоидабузарлик

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг