Ҳукумат тиббиётга доир қарор қабул қилади
Жамият
−
29 Декабрь 2019
8408Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳага мувофиқ, ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагича:
• туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог врачларда - камида биринчи малакавий тоифа;
• туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда муассасада туғруқ, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника (генекология, неанатология, педиатрия, ультратовуш диагностикаси), бактериология ва клиник-биокимё лабораторияларига мўлжалланган хоналар;
• Агар лицензияловчи орган лицензия бериш ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензия даъвогари аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлади.
• Лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас;
• тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир маротаба (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувлар ўтказилади.
LiveБарчаси