“ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети Тошкентдаги филиалига директор тайинланди
Жамият
−
07 Февраль 2019
3318Алишер Есбосинович Санетуллаев Тошкент шаҳридаги Москва муҳандислик-физика институти миллий тадқиқот университети федерал давлат автоном олий муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқлари учун муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 20 июль куни “Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь