MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
03 Декабрь 2023
35902MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Воқеа ортидан спортчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
“Жорий йилнинг 27 ноябрь куни эса, спортнинг жанговар тури билан шуғулланган Ҳ.Тўхтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли хил тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда, тезкор ходимлар томонидан ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди”, дейилади ИИБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинганини маълум қилганди. Шунингдек, “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ушлангани ҳақида маълумотлар мавжуд.
LiveБарчаси