MMA'да ҳам энг яхшилар аниқланди

Спорт

image

Бразилиялик MMA устаси Алекс Перейра ортда қолаётган йил якунларига кўра, энг яхши жангчи сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

2024 йилда 37 ёшли жангчи 3 марта октагонга кўтарилиб, барчасида ғалаба қозонди. Йил давомида Перейра Жамал Хилл, Иржи Прохазка ва Халил Рунтри каби номдор жангчиларни таслим этди. 

Камерунлик Фрэнсис Нганну эса UFC'да фаолият олиб бормаётган энг яхши жангчи бўлди. 38 ёшли жангчи PFL лигасида бразилиялик 35 ёшли Хенан Феррейра билан жанг қилиб ғалаба қозонди.

Макс Холлуэй йил нокаути номинациясида ғолиб бўлди. Америкалик жангчи апрель ойида ҳамюрти Жастин Гетжи билан тўқнаш келиб, рақибини нокаут эвазига мағлуб этганди.

Яна бир қатор номинацияларда йилнинг энг яхшилари аниқланди.

ESPN совринлари рўйхати:

Йил жангчиси - Алекс Перейра;

UFC'да бўлмаган йилнинг энг яхши жангчиси - Френсис Нганну;

Йилнинг энг яхши аёл жангчиси - Кайла Харрисон;

UFC'да бўлмаган йилнинг энг яхши аёл жангчиси - Дакота Дитчева;

Йил жанги – Жастин Гетжи – Макс Холлуэй;

Йил нокаути - Холлоуэй томонидан Гетжи билан жангда амалга оширилган нокаут;

Йил сабмишени - Дрикус ду Плессис Исроил Адесаня билан жангда;

Йил воқеаси – Перейра Жамол Хиллни нокаутга учратишдан олдин ҳакамни туртиб юборгани;

Йилнинг энг яхши муваффақияти - Диего Лопес;

Йил кашфиёти – Карлос Пратес;

Йилнинг энг яхши жамоаси - “Жангчилар”;

Энг яхши турнир - UFC 300.


Мақола муаллифи

Теглар

Фрэнсис Нганну Алекс Перейра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг