ММА бўйича 15 ёшли жаҳон чемпиони вафот этди

Спорт

image

Аралаш жанг санъати (ММА) бўйича жаҳон чемпиони, 15 ёшли тожикистонлик спортчи Муҳаммадали Садуллаев Тожикистонда бир гуруҳ ўсмирлар ўртасида юзага келган можаро оқибатида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Аралаш жанг санъати федерацияси журналистларга маълум қилди.

Федерация хабарига кўра, фожиа бугун, 12 январга ўтар кечаси содир бўлган. Можаро айнан қаерда юз бергани аниқлаштирилмаган.

Ҳозирча Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Маълумот учун, Муҳаммадали Садуллаев 2024 йилда ўз ёш тоифасида ММА бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. Шунингдек, у 2025 йилда аралаш жанг санъати бўйича Тожикистон чемпиони бўлган.

Спортчининг жасади унинг она шаҳри — Кӯлобга олиб борилган бўлиб, дафн маросими бугун, 12 январь куни кечқурун ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон вафот этди ММА Муҳаммадали Садуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг