Зелинскийнинг ўзбекистонлик “эгизаги” сериалда бош ролни ўйнайди
Олам
−
19 Ноябрь 2019
7873Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат бутун дунё эътиборини ўзига тортди. Унда Украина Республикаси Президенти Владимир Зелинскийга икки томчи сувдек ўхшайдиган йигит акс этган. У эса ўзбекистонлик Умид Исабоев бўлиб чиқди.
Айни вақтда Умид Исабоевга Россия киноижодкорлари томонидан фильмда роль ижро этиш таклифи берилмоқда. У картинада Украина Президенти Владимир Зелинский образини гавдалантиради.
“Сериалга тушиш таклифини беришди. Адашмасам у 4 ё 6 қисмдан иборат бўлади. Жуда таниқли продюсерлардан бири менга шартнома тузиш таклифини билдирди. Ҳозир музокара олиб боряпмиз. У менга қандай фильм ҳақида гап кетаётганини тушунтирди. Фильм жанри – комедия. Улар менга бош ролни беришмоқчи. Президен Зелинскийни гавдалантираман. Фильмнинг тўлиқ сценарийсини шартнома имзолангач беришади”, дейди Умид Исабоев.
У айни вақтда бирдан машҳур бўлган шахслар қаторидан ўрин олмоқда. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида хизмат қилувчи Умид Исабоевга омад кулиб боққан. У Россиянинг таниқли шахслари, шоуменлари билан учрашиб, суҳбатлашишга улгурди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь