Мисрда ичида туристлар бўлган ҳаво шари қулаб тушди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 18 июль куни Миср жанубидаги Луксор шаҳрида ичида сайёҳлар бўлган ҳаво шари 60 метр баландликдан қулади. Бу ҳақда мамлакат Фуқаролик авиацияси вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қадимги Миср ёдгорликлари устидан сайёҳлар учун таклиф этилаётган дастурга киритилган ҳаво шарларининг гуруҳли парвози давомида 60 метр баландликда тахминан 4 м/с шамол тезлигида ҳаракатланаётган шарлардан бири бошқа томонга оғиб кетган. Натижад бортида 28 нафар сайёҳ бўлган шар ёрилиб, ерга қулаган.

Икки киши жароҳатланган ва улар мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказиш учун шифохонага етказилган. Воқеа муносабати билан, Фуқаролик авиацияси маъмурияти мутахассислар томонидан ҳодиса текширилгунга қадар барча ҳаво шарларининг парвозлари тўхтатилган.

Айтиш жоизки, 2013 йилнинг февралида Мисрда ҳаво шарлари билан саёҳат қилиш тарихидаги энг даҳшатли фожиа ҳам Луксорда содир бўлганди. Бортида хорижликлар бўлган шар ҳавода ёниб кетган ва 300 метр баландликдан ерга қулаган. 

Буюк Британия, Венгрия, Хитой, Франция ва Япониядан келган 19 нафар сайёҳ, шунингдек бир мисрлик ҳалок бўлган. Мисрлик учувчи ва британиялик сайёҳ омон қолган. Ёнғинга газ баллонларидан бирининг портлаши сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг