Мисрда 3500 йиллик тарихга эга қадимий қабр топилди

Бу қизиқ

image

Миср ҳукумати Луксор шаҳридан тахминан 3500 йиллик қадимий қабр топилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Аlarabiya”нашри хабар берди.

Қабрни Миср ва Британия тадқиқотчилари Нил дарёсининг ғарбий қирғоғидан топган. Миср антик асарлар олий кенгаши раҳбари Мостафа Вазирий сўзларига кўра, қабр Эхнатон ва Тутанхамон фиръавнларининг 18 сулоласига бориб тақалади. Британия тадқиқотчиларининг айтишича, қабр қиролнинг рафиқаси ёки Тутмос наслидан бўлган малика бўлиши мумкин.

Шунингдек, қабрнинг ҳолати ҳозирда анча ёмон ҳолга келиб қолган. Йиллар давомида сув тошқинлари қабр хоналарини қум ва оҳактош чўкиндилари билан тўлдирган.

Маълумот учун, Мисрдаги 18 сулола бошқаруви мамлакат тарихида “Янги Қироллик даври” деб номланган бўлиб, милоддан аввалги 1292 йилгача ҳукмронлик қилган. Бу давр Қадимги Мисрнинг энг гуллаб-яшнаган йилларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байденнинг мамлакат шарқида жойлашган Уилмингтон шаҳридаги уйида махфий деб белгиланган яна беш саҳифали ҳужжатлар топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made