Мишъал ас-Сабоҳ расман Қувайт Амири бўлди

Олам

image

Қувайт давлатининг янги Амири Мишъал ал Аҳмад ал-Жобир Миллий Ассамблея олдида қасамёд қилди ва расман мамлакат раҳбари бўлди. Бу ҳақда Қувайт телевидениеси хабар берди. 

“Халқимизнинг эркинлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатимиз заминида тинчлик ўрнатиш йўлида хизмат қилишга қасамёд қиламан”, деган Қувайтнинг янги раҳбари.

Аввалги амир шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ  2020 йил сентябридан бери Қувайт тахтини эгаллаб турган эди ва жорий йилнинг 16 декабрь  куни 86 ёшида вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Мишъал ал Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 1940 йил 27 сентябрда Шайх Аҳмад I ва унинг рафиқаси Марям Малит ал-Ҳувайла оиласида туғилган. У бутун умри давомида ички ишлар тизимидаги турли лавозимларда ишлаган.

Амир сифатида у аввалги ҳукмдорларнинг ташқи сиёсатига раҳбарлик қилишда давом этиши ва Қувайтнинг қўшнилари билан алоқаларини мустаҳкамлаши кутилмоқда. Мамлакат ичида Мишъал ас-Сабоҳ ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мишъал ас-Сабоҳ Қувайт Амири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар