Мирзиёевнинг Японияга ташрифи қачонлиги маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти шавкат Мирзиёев Японияга бориши ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинишича, Президентнинг Японияга ташрифи шу йилнинг декабрь ойига мўлжалланмоқда. 

Японияда бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашув ва музокаралар кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирилмоқда. 

Айни вақтда Ўзбекистон энергетика, геология-қидирув, автомобиль саноати, транспорт, телекоммуникациялар, инфратузилмани модернизация қилиш, фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда Япония компания ва банклари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашиб, унинг доирасида мамлакатда энергетика, транспорт, телекоммуникация,  соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Япония

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг