Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи санаси аниқ бўлди
Жамият
−
30 Апрель 2021 12657 1 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев июнь ойининг биринчи ярмида Тожикистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон раҳбарининг қўшни давлатга ташрифи 12-14 июнга мўлжалланган. Бу ҳақда Тожикистоннинг "Азия-плюс" нашри хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега июнь ойидаги ташрифи якунида энергетика, транспорт, савдо-сотиқ, инвестициялар, хавфсизлик, таълим ва маданият соҳаларида 30 га яқин ҳукуматлараро битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи бўйича Ўзбекистон томони расмий маълумот берганича йўқ.
Диёра Абдураҳмонова
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель