Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.

Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2023 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бугун, 27 декабрь куни Президент Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан биргаликда Санкт-Петербургдаги Давлат рус музейига ташриф буюрди. Бу ерда меҳмонлар музей тўпламидаги экспонатлар ва санъат асарлари билан танишди ҳамда норасмий учрашув ўтказди.

Шу билан давлат раҳбарининг амалий ташрифи якунланди, у “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг