Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи режалаштирилмоқда
Жамият
−
28 Август 2021
5725Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгия пойтахти Брюсселга ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг давлат раҳбарига йўллаган мактубида сўз боради.
“Ҳурматли Президент жаноблари, мамлакат етакчиси сифатида Сизга ушбу табрик мактубини йўллар эканман, яқин келажакда Брюсселга режалаштирилаётган ташрифингиз доирасида Сиз билан учрашамиз, деб умид билдираман”, дея қайд этган Европа кенгаши Президенти.
Қайд этиш керакки, Европа кенгаши Президенти Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан муборакбод этган.
Шунингдек, Шарль Мишель ўз мактубида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янги, фаол ҳамкорлик босқичига кўтариш ниятида эканини қайд этган.
“Шуни ҳисобга олиб, мен Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги тайинланган Махсус вакили, элчи Терхи Хакаладан унинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳим соҳалардаги минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятларини ҳукуматингиз билан муҳокама қилишни сўрадим”, дея ёзади Мишель
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь