Мирзиёев янги онкология маркази лойиҳаси билан танишди
Жамият
−
30 Январь 2022
8878Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга янги онкология тиббиёт маркази қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда қатор лойиҳалар бўйича ўтказилган тақдимот вақтида айтиб ўтилган.
Маълум қилишича, марказ биноси 10 қаватли, 650 ўринли бўлади. 16 та жарроҳлик хонаси, 45 беморга мўлжалланган реанимация хонаси, даволаш ва ташхис бўлимларини ўз ичига олади. Шунингдек, кунига 100 кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга стационар фаолият юритади. Бугунги кунда бинонинг пойдеворини тайёрлаш бошланган.
Президент Мирзиёев марказни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, бунда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили май ойи ўрталарида Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига борганди.
Президент марказнинг ҳозирги имкониятлари етарли эмаслигини таъкидлаб, Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида Республика онкология марказининг янги биноларини барпо этиш бўйича топшириқ берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь