Мирзиёев ва Тўқаев Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини табриклади
Жамият
−
13 Май 2021
2667Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Пандемия оқибатларига қарамай, кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги юқори суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида товар айирбошлаш 28 фоизга кўпайди, саноат кооперацияси дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда, транспорт ва логистика соҳасида йирик лойиҳалар тайёрланмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда.
Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
LiveБарчаси