Мирзиёев Ўзбекистондан кетаётган Хитой элчисини қуруқ қўл билан қайтармади
Жамият
−
06 Февраль 2023
11784Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 февраль куни мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.
Учрашувда давлат раҳбари элчининг Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги сермаҳсул ишлари ва фаол саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этган.
“Кейинги бир неча йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони уч баробарга ошди. Йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича амалий ҳамкорлик бошланди.
Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда, таълим, соғлиқни сақлаш, археология, туризм ва бошқа йўналишларда муҳим дастурлар рўёбга чиқарилмоқда”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан икки томонлама муносабатларда бугунги даражага эришилишига қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Цзян Янь мамлакатнинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Мукофотни шахсан Президент Мирзиёевнинг ўзи топширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь