Мирзиёев Ўзбекистон ИҲТ раислигига тайёрлигини маълум қилди 

Жамият

image

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманистонга ташриф буюргани ҳамда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.

Президент Матбуот котибининг хабар беришича, айни вақтда давлат раҳбари мазкур саммит доирасида нутқ сўзламоқда. 

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга анжуманни юксак савияда ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон ташкилот доирасида кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори ҳамда бўлажак раислик вазифасини самарали амалга ошириш ниятида экани таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон келгуси, 2022 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик қилади. Бундан ташқари, келаси йилда Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига ҳам раислик қилади.

Маълумот учун, ИҲТга 1985 йилда уч давлат: Эрон, Покистон ва Туркия томонидан асос солинган. 1992 йилда ушбу халқаро ташкилотга яна 7 та давлат аъзо бўлган. Булар: Озарбайжон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

641

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг