Мирзиёев Тўқаев билан Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилди

Жамият

image

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Давлат раҳбарлари кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилганлар. 

Коронавирус тарқалиши оқибатларини тез фурсатда енгиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари даражасида яқиндан мувофиқлашув ва фаол алмашинувлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилган. 

Товар айирбошлаш кўрсаткичларини оширишга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, тадбиркорлар ва ҳудудларнинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали кооперацияни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор берилган. 

Минтақадаги воқеалар ривожи юзасидан ҳам фикр алмашилган. Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Қирғизистондаги вазият ушбу мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирганлар.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октябрь куни Қосим-Жомарт Тўқаев пандемиянинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўриш юзасидан йиғилиш ўтказиб, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон билан чегарада назоратни кучайтиришни айтган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг