Мирзиёев Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
19 Декабрь 2023
8828Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мамлакатда юз берган зилзила юзасидан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, аввалроқ Хитой шимоли-ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганди. Ушбу ер силкиниши оқибатида 111 киши ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қувайт давлати валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллаганди.