Мирзиёев таътилдан қайтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 октябрь куни қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Унинг таътили 5 кун давом этди.

Маълумот учун, Мирзиёев биринчи меҳнат таътилига 2019 йил 5 августда чиққан. 2021 йилда Президентнинг таътили 7 кун: 4 январдан 10 январгача давом этган. 2022 йилда эса Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили 5 январдан 7 январгача бўлганди. Президент 2023 йили 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиққанди. Шавкат Мирзиёев 2024 йилда 22-29 апрель кунлари ва 26 июлдан 5 августгача қисқа муддатли меҳнат таътилида бўлган. Шу билан бирга, жорий йилнинг 6 январида ҳам Президент меҳнат таътилига чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг