Мирзиёев суриштирув ва тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлашни буюрди

Жамият

image

Бугун, 3 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суриштирув ва тергов органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизматига кўра, тегишли идоралар мутасаддилари тергов ва дастлабки суриштирувларни олиб боришдаги муаммоли омиллар, янги пайдо бўлаётган таҳдид ҳамда жиноят турларини ҳисобга олган ҳолда терговчи кадрларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берган.

Хусусан, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар, иқтисодий жиноятчилик ҳамда кибермаконда ёки ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни тергов қилиш бўйича фаолиятнинг методик таъминотини такомиллаштириш муҳимлиги алоҳида қайд этилган.

Давлат раҳбари замон талаблари ва халқаро стандартлар асосида суриштирув ва тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратиш бўйича топшириқлар берган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг