Мирзиёев спорт коллежлари фойда бермаётганини танқид қилди
Жамият
−
23 Май 2022
5048Ўзбекистонда спортчиларни профессионал тайёрлаш тизими тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 21 май куни бўлиб ўтган йиғилишда таъкидлади.
“Республика ва Чирчиқ шаҳар олимпия захиралари коллежларидан бошқа бирорта спорт коллежи ўз натижаси билан мақтана олмайди. Сабаби, ёшлар терма жамоаларининг бош тренерлари айнан шу 2 та коллежда фаолият юритади ва спорт федерациялари ҳам фақат улар билан ишлашга ўрганган”, деди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, Самарқанд олимпия коллежи спорт гимнастикаси, таэквондо ва стол тенниси бўйича сўнгги 3 йилда мусобақаларда совринли натижа кўрсатмаган. Ваҳоланки, коллежда ушбу спорт турлари бўйича 23 нафар спортчи, 3 нафар тренер мавжуд.
Шунингдек, ҳозирда олимпия захиралари коллежларига 14 ёшдан юқори ўсмирлар қабул қилинаётгани, оқибатда ёшларни Олимпиада ўйинларига тайёрлаш 7-8 йил кеч бошланяпти.
Президент топшириғига кўра илғор хорижий тажриба ўрганилган. Шу асосда спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:
• коллежлар ҳар бир вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сифатида ташкил этилади;
• марказлар ҳузурида 5-9-синфлар учун Олимпия мактаблари, 10-11-синфлар ва 1-2-курслар учун Олимпия ва паралимпия коллежлари бўлади;
• болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилиниб, таълим олади ва чуқурлаштирилган спорт билан шуғулланади;
• ихтисослашган спорт мактаблари битирувчилари коллежларга 1-курсга қабул қилиниб, тайёргарликнинг узлуксиз тизими яратилади;
• Спорт вазирлиги ҳузурида илғор тренер ва хорижий экспертлардан иборат Мураббийлар кенгаши ташкил этилиб, мусобақаларда энг юқори натижага эришган спортчиларни коллежларга саралаб олади;
• коллеж битирувчилари Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади.
LiveБарчаси