Мирзиёев ШҲТ саммитида қандай таклифларни ўртага ташлади?
Жамият
−
14 Июнь 2019
6031Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 июнь куни Бишкек шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларнинг саммити ўз ишини бошлади. Унда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича бир қатор таклифларга ўртага ташлади.
Хусусан, Ўзбекистон етакчиси ШҲТ ҳудудида иқтисодий ва транспорт коридорларини ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар тайёрлашни таклиф қилди. Мирзиёев агроинновацияларга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтди, деб ёзмоқда “Спутник”.
Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши – ўзига хос “ШҲТ яшил белбоғи”ни яратиш. Унда замонавий экологик тоза технологияларни татбиқ этиш ва алмашишни назарда тутади.
Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатларни инновация ва киберхавфсизлик соҳасидаги умумий вазифа ва муаммоларни муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда ваколатли органларининг учрашуви ўтказилишини таклиф қилди.
Ўзбекистон президенти ўз нутқида бизнес соҳасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратди.
“Биз ШҲТга аъзо давлатлар ишбилармонлар доиралари ўртасида ҳар йили форумлар ўтказиш орқали ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қиламиз. Бундай саммитнинг биринчисини ўзимизда, Самарқандда ўтказишга тайёрмиз”, деди Мирзиёев.
Ўзбекистоннинг таклифлари қаторида ШҲТ доирасида парламентлараро мулоқоти, шунингдек, маданият ва туризм соҳасида ташаббус қайд этилди. ШҲТ шаҳарларида маданий ва тарихий меросини оммавийлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва улар ўртасида ҳар йили маданий ва туристик пойтахтини танлаб олиш таклиф этилди.
Ўзбекистон раҳбари нутқи якунида Владимир Путинга Россияда 2020 йил 22-23 июлда ўтказиладиган навбатдаги ШҲТ саммитини ўтказишда муваффаққият тилади.
LiveБарчаси