Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Жамият
−
26 Июль 2019
4333Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон Респубикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев вилоятда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сўнгги бор Сирдарё вилоятининг Ховос туманига ташриф буюриб, янги қурилаётган шаҳарча маркази билан танишганди. Сўнг сирдарёлик фаоллар билан учрашганди.