Мирзиёев Самарқанддаги йиғилишни Имом Бухорий ҳақида гапиришдан бошлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда. Президент айни вақтда Самарқанд вилояти фаоллари, соҳалар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда блогер Азиза Қурбонова хабар берди. 

Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида барчани Рамазон ойи билан табриклаб, нега айнан Самарқанд вилоятиг ташриф буюрганини очиқлади. 

“Самарқанд халқига Рамазони шариф муборак бўлсин. Президент нега айнан Самарқандга келди дерсиз. Биз шу улуғ айём кунларида Самарқанд учун режалар тузамиз. Бу ерда улуғ бобомиз Имом ал Бухорий хотираси бор. 600 минг ҳадисни пиёда юриб тўплаган. Унинг меросини бутун мусулмон дунёсига тараннум этсак арзийди. Бобомизга муносиб мақбаралар, масжидлар қуришни бошлаганмиз. Бу ерга келган мўмин-мусулмонларга шароит яратсак, улар ҳам буюк тарихли давлат эканимизга, шу тарихни элга, айниқса, ёшларга етказишни истаётганимизга гувоҳ бўлади. Ўзимизга ҳам бу ишларимиз инсоф, диёнат, шукроналик ҳиссиётларини беради”.

Эслатиб ўтамиз, Президент кеча, 15 апрель куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлди.

Давлат раҳбари 2019 йили Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд Имом Бухорий

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг