Мирзиёев Россия ва Ўзбекистон вилоятлари форумлари ўз самарасини кўрсатганини айтди

Жамият

image

Россия ва Ўзбекистон ўтказаётган минтақалараро ҳамкорлик форумлари ўз самарадорлигини исботлаб, ўзаро ҳамкорликнинг жиддий механизмига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги III минтақалараро ҳамкорлик форуми иштирокчиларига йўллаган табригида айтилди

“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумлари биз беш йил аввал йўлга қўйган ҳудудларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ушбу механизми ўз самарадорлигини исботлади ва бугун Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича истиқболли ғоялар ва амалий таклифларни ишлаб чиқиш учун жиддий майдонга айланди”, дейилади мурожаатда. 

Уни мамлакат Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ўқиб эшиттирган. 

Президент Мирзиёевнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликнинг юқори динамикаси билан ажралиб турди, уларнинг раҳбарлари даражасида алоқалар йўлга қўйилди.

У Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларидан бири бўлиб қолаётганини, республика ҳукумати товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш мақсадида ўзаро тўсиқларни бартараф этиш ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича тизимли иш олиб бораётганини билдирган.  

Айни пайтда Россия Федерацияси Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик сармоя киритувчи давлат бўлиб, сармоя киритиш 10 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади. Шунингдек, Россия Ўзбекистоннинг иккинчи йирик ташқи савдо шериги бўлиб, жорий йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга ўсиб, 4,41 миллиард долларга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг