Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди (видео)

Жамият

image

Бугун, 5 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий Давлатлар Ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда “Azertac” хабар берди.
 

Фузулий халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эюбов, Озарбайжон Президентининг Агдам, Фузулий ва Хўжавенд вилоятлари бўйича махсус вакили Эмин Ҳусейнов ҳамда Ташқи ишлар вазири Самир Шарифов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар