Мирзиёев ой охирида Беларусга боради
Жамият
−
25 Июль 2019 3791 1 дақиқа
Жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Беларусдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Носиржон Юсупов маълум қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи дастуридан юқори технологиялар паркига ташриф ҳам ўрин олган. Ташриф давомида икки давлат ҳудудлараро форуми ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф арафасида ва вақтида Минск шаҳрида бир қатор тадбирлар ташкиллаштирилади. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” миллий маҳсулотлар кўргазмаси, буюк ўзбек шоири Алишер Навоий бюстининг очилиши ва Ўзбекистон маданияти кунлари шулар жумласидан.
Юсупов Ўзбекистон Беларусь билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини қайд этган.
Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи 31 июль-1 август кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюрганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь