Мирзиёев Остонага кетди
Жамият
−
02 ноябр 2023 9002 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр