Мирзиёев Наманганда биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган 7 та масалани санаб берди
Жамият
−
27 Сентябрь 2021
7267Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод – амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун Наманган вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев наманганликлар билан учрашувда вилоятда биринчи навбатда қуйидаги муаммолар ҳал этилиши кераклигига эътибор қаратди:
- 127 мингдан зиёд аҳоли ишсиз бўлиб, ҳар йили меҳнат бозорига қўшимча 42 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 27 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас;
- Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чустда ичимлик суви таъминоти даражаси жуда паст, 27 та маҳалла эса марказлашган ичимлик суви билан умуман таъминламаган;
- вилоятда уй-жойга эҳтиёж катта. Биргина Наманган шаҳрида келгуси беш йилда аҳоли 1 миллион нафарга етиши ҳисобига, қўшимча 52 мингта уй-жойга эҳтиёж мавжуд;
- қишлоқ ва сув хўжалигида Косонсой, Поп, Чуст, Янгиқўрғонда сувсизлик сабабли 19 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ишлатилмаяпти;
- соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларида ҳам, ҳали ечимини кутаётган кўплаб масалалар мавжуд. Вилоятда 709 минг нафар ёки 25 фоиз аҳолининг сурункали касаллиги бор;
- Наманган шаҳри (47 фоиз), Чортоқ (53 фоиз) ва Косонсойда (54 фоиз) мактабгача таълим қамрови жуда паст (вилоятда 68 фоиз). Айниқса, 58 та маҳаллада боғча умуман йўқ;
- Вилоятдаги 37 та мактаб қувватига нисбатан 2 баробар кўп юклама билан ишламоқда.
Мирзиёев, шунингдек вилоят бўйича Президент олдида турган устувор вазифага ҳам тўхталиб ўтган.
“Наманганнинг етакчи тармоқларида саноат кластерлари ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали 400 мингта янги иш ўрни яратилиб, аҳоли даромадини камида 2 бараварга ошириш ва камбағалликни ҳам 2 бараварга қисқартириш устувор вазифа бўлади”, Мирзиёев.
LiveБарчаси