Мирзиёев МДҲ етакчиларининг норасмий саммитида қатнашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 25 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

Билдирилишича, учрашувда 2024 йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва кўп томонлама ҳамкорликнинг келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалари кўриб чиқилган.

Минтақа ичида савдо ва кооперацияни, энг аввало, ўзаро савдодаги тўсиқларни янада бартараф этиш орқали кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилган.

"Кўп қиррали шерикликни янги йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Муҳандислик мактабларини ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар индустрияси, креатив иқтисодиёт, "яшил" энергетика ва тинч атом соҳасини ривожлантириш, рақамли ечимларни жорий этиш шулар жумласидан", дейилади хабарда.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик ҳамда умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашда МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян коронавирусга топширган тест натижаси ижобий чиққани учун МДҲ саммитида иштирок этмаслигини билдирганди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев эса Қозоғистонда содир бўлган авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитида қатнашмай Бакуга қайтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев МДҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг