Мирзиёев кучли шамолдан зарар кўрган Олот туманига борди

Жамият

image

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Президент Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, бу – ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган жорий йилги биринчи ташриф. Ва у мазкур чекка тумандан бошланаётгани бежиз эмас.

2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.

Давлат раҳбари зудлик билан у ерга етиб бориб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича топшириқлар берган эди. Қисқа муддатда зарур ишлар бажарилиб, ҳаёт ўз маромига қайтди.

Бу галги сафар чоғида Президент вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирган.

Хусусан, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланган. Мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланган.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев шу ерлик аҳоли билан мулоқот қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг