Мирзиёев Кремлда Путин билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, фахрийлар, дўст халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаган. 

Россия Президенти Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан ҳам табриклаган.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Устувор йўналишлардаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Икки мамлакат етакчи корхона ва компанияларининг истиқболли кооперация лойиҳаларини, шу жумладан Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида қўллаб-қувватлаш муҳим экани таъкидланган.

Шунингдек, ўтган ойда Тошкент шаҳрида ўтган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасининг самарали натижалари юқори баҳоланган. Ўзаро товар айирбошлаш суръатини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган чораларни кўриш зарурлиги қайд этилган. Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари даражасидаги фаол мулоқотлар қўллаб-қувватланган.

Бундан ташқари, томонлар жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришдан, жумладан, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим, маданият ва санъат соҳаларида тадбирлар ўтказишдан манфаатдор эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Москва Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг