Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш бўйича видеоселектор ўтказади
Жамият
−
03 Май 2021
7914Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида махсус брифинг ўтказилди. Унда Асадов Президентнинг жорий ҳафтадаги режалари билан ўртоқлашди.
Маълум қилинишича, бу ҳафта Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказишни режалаштирган. Унда давлат органлари раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилиши кутилмоқда.
Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023